Ўзбекистонни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзбекистонда куз ўзининг салқин ва ёғингарчиликли кунлари билан давом этмоқда. Айрим тоғли ҳудудларда қор кузатилгани эса кузги об-ҳавонинг ўзгарувчанлигини яна бир бор кўрсатди.
«Ўзгидромет» мутахассиси маълумотига кўра, 11–12 октябрь кунлари Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари ҳамда Фарғона водийсида қисқа муддатли ёғингарчилик кутилмоқда. Айрим тоғли жойларда сел хавфи ҳам мавжуд.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 20–27 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Хўш, кузнинг кейинги кунларида об-ҳаво қандай кечади ва қиш олдидан қандай жараёнлар кузатилиши мумкин? Мутахассис билан суҳбатимизда шу саволларга жавоб изладик.
Нозимжон Мардонов, Дониёр Якубов, Искандар Исматов, ЎзА