Жадидлар ва алифбо (+видео)
Жадидлар ёзувни соддалаштириш ва саводхонликни тез ошириш мақсадида алифбо ҳамда имло ислоҳотини таълим ва матбуот янгиланишининг асосий қисми деб билган.
Жадидлар анъанавий ёзувдаги ўқиш ва ўрганишни қийинлаштирувчи мураккабликларни камайтиришга интилди.Улар ўзбек тилининг товуш тизими, унлилар ва сингармонизм қонуниятларини ёзувда аниқ акс эттириш масаласини кўтарди. Алифбо масаласи болаларга хат-саводни тез ва осон ўргатиш учун янги дарсликлар яратиш билан бевосита боғлиқ эди.
Бу даврда алифбо, имло масалалари билан жиддий шуғулланган Фитрат бошчилигидаги “Чиғатой гурунги” эди. Бу ташкилотга ўз даврининг таниқли маърифатпарварлари бўлган Шокиржон Раҳимий, Қаюм Рамазон, Шорасул Зунун, Чўлпон, Элбек, Боту, Саидаҳмад Назировлар аъзо бўлганлар. Айнан “Чиғатой гурунги” араб ёзувини ислоҳ қилиш, адабий тил меъёрларини шакллантириш бўйича жиддий ишларни амалга оширган.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов, А.Аҳмедов. ЎзА