Ўзбекистонлик ёш хоккейчи Чехия Олий лигасида
Ўзбекистонлик ёш хоккейчи Жасурбек Рустамхонов Чехиянинг "HC Energie Karlovy Vary U20" клуби сафига қўшилди.
19 ёшли ҳужумчи Ж.Рустамхонов хоккей бўйича Чехия Олий лигасида ўйнаётган ўзбекистонлик биринчи хоккейчи ҳисобланади.
Жорий йил 13 ноябрь куни Жасурбек Рустамхонов "HC Energie Karlovy Vary U20" тизимидаги “Энергия” жамоаси сафида Чехиянинг “Спарта” жамоасига қарши ўйинда илк бор майдонга тушиб, ўз иқтидорини намойиш этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА