Ўзбекистонлик параспортчилардан яна тўртта медаль
Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари диск улоқтиришда икки олтин ва бронза, пара пауэрлифтингда кумуш, ядро улоқтиришда эса бронза медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида F40 классида диск улоқтириш баҳсларида Мадина Мухторова 25,59 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлиб, Параосиё ўйинлари рекордини янгилади. Фароғат Муҳаммадқулова эса 21,25 метр натижа билан бронза медални қўлга киритди. Кумуш медаль Бирлашган Араб Амирликлари вакилига насиб этди.
F41 классидаги мусобақаларда ҳам ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупанинг юқори поғоналарини эгаллади. Наврўза Аҳмадова 30,11 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини ўрнатди. Кубаро Ҳакимова эса 25,05 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида 86 килограмм вазн тоифасида Орзигул Ўролова 136 килограмм натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасида F42/63 классида ядро улоқтириш баҳсларида Муҳаммад Рихсимов 13,77 метр натижа кўрсатиб, бронза медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА