Ўзбекистонлик боксчи Озарбайжон терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлди
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича ўтказилган Европа чемпионатида асли ўзбекистонлик ҳозирда Озарбайжон терма жамоаси сафида фаолият кўрсатаётган Саиджамшид Жафаров чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.
Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси бўлган Саиджамшид 2023 йили Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлган эди.
Болгарияда World Boxing тизимида ўтган қитъа чемпионатида Жафаров -75 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда рингга кўтарилиб, саралаш жангларида барча рақибларини мағлуб этди.
Ҳамюртимиз финал босқичида россиялик Исмаил Муцольгов билан тўқнаш келди. Шиддатли кечган баҳс якунида у 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ўз фаолиятида биринчи маротаба Европа чемпиони, деган шарафли номга эга чиқди.
Т.Рўзиев,
ЎзА