Ўзбекистонда шифокорлар сони ошди
Ҳар 10 минг аҳолига 29,4 нафар шифокор тўғри келмоқда.
Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда жами 112 420 нафар шифокор фаолият юритган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 4 923 нафарга ёки 4,6 фоизга кўпайганини кўрсатади.
Тақсимотга кўра, шифокорларнинг салмоқли қисми эркаклар ҳиссасига тўғри келган:
Эркаклар: 60 282 нафар – 53,6 фоиз
Аёллар: 52 138 нафар – 46,4 фоиз
Шунингдек, мамлакатда тиббиёт кадрлари билан таъминланганлик даражаси ҳам ҳисоблаб чиқилган бўлиб, унга кўра ҳар 10 минг аҳолига 29,4 нафар шифокор тўғри келган.
М.Қосимова, ЎзА