Ўзбекистонда илк фандоматлар ишга туширилди (+видео)
Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Норвегиянинг ТОМРА компанияси билан ҳамкорликда аҳолига пластик, шиша ва алюмин идишларни топшириш эвазига пул маблағи олиш ёки уларни хайрияга йўналтириш имконини берувчи пилот лойиҳани бошлади.
Дастлабки иккита автоматлаштирилган қурилма (фандомат) Тошкент шаҳри Чилонзор туманида (Экология қўмитаси биноси олдида) ва Сурхондарё вилояти марказида ўрнатилди.
Фойдаланувчилар идишларни топширишда икки имкониятдан бирини танлашлари мумкин: қурилма қабул қилган ҳар бир идиш учун Click ҳамёнига 150 сўм пул рағбатини олиш ёки бу маблағни дарахт экиш ва хайрия ташаббусларига йўналтириш. Чиқиндиларни саралаш маданиятини оширишга қаратилган ушбу пилот лойиҳа муваффақиятли чиққач, келгусида бундай фандоматларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич ўрнатиш режалаштирилган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Нишонбой Абдувоитов,
Салимжон Обиджонов, ЎзА