Ўзбекистонда электротехника ва қишлоқ хўжалиги рақамлашмоқда, Сенатда муҳим қонунлар маъқулланди – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент тақдимотида электротехника саноатини ривожлантириш ва экспортни 5 миллиард долларга етказиш вазифалари белгилангани, Сенатнинг 19-ялпи мажлисида камбағалликни қисқартириш борасидаги натижалар ҳамда алифбо ва Миллий гвардияга оид муҳим қонунлар маъқулланганига тўхталамиз.
Шунингдек, дастуримиздан Оҳангаронда рақамлаштирилган «ақлли» суғориш тизими йўлга қўйилгани ҳамда спорт оламидаги муҳим хабарлар, жумладан, Жавоҳир Синдоровнинг рапид рейтингида дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айлангани ва Суперлиганинг 21-тур баҳслари тафсилотлари ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқуб Мелибоев, ЎзА