Ўзбекистон терма жамоасидан 61 та медаль — халқаро математика ва информатика олимпиадаси якунланди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Ренессанс" оромгоҳида Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадасининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, вазир ўринбосарлари, масъуллар ҳамда фахрий меҳмон — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони, академик Шавкат Аюпов қатнашиб, барча иштирокчиларни табриклади.

Ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси жами 61 та медаль (11 та олтин, 22 та кумуш ва 28 та бронза)ни қўлга киритди.
Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ушбу фанлардан жорий йилнинг июль ойида ўтказиладиган Халқаро математика олимпиадаси (IМО) ҳамда Халқаро информатика олимпиадаси (IОI)га навбатдаги тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади.
Н.Усмонова,
ЎзА