Ўзбекистон – Россия медиа форуми: ахборот ҳамкорлиги ва мулоқот майдони
Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумда икки мамлакат давлат ҳокимияти органлари, етакчи оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
[gallery-32415]
Анжуман доирасида медиа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини ривожлантириш, замонавий журналистика тенденциялари ва оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни каби масалалар юзасидан фикр алмашиляпти.
[gallery-32416]
Форум икки мамлакат медиа вакиллари ўртасида тажриба алмашиш, профессионал мулоқотни кенгайтириш ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашга хизмат қилади.
Фарҳод Абдурасулов,
Шавкат Тоҳиров,ЎзА