Ўзбекистон – Россия: бугунги баҳс олдидан сўнгги тайёргарлик (+видео)
Бугун Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртоқлик учрашуви олдидан якуний тайёргарликларни якунлади. Жамоаларнинг сўнгги машғулотлари ва Элдор Шомуродов билан эксклюзив суҳбат тафсилотлари билан танишинг.
Бугун соат 20:00 да “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоа сўнгги машғулотларини ўтказди.
Россия терма жамоасида ПСЖ сафида икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган Матвей Сафонов машғулотларда қатнашган бўлса, терма жамоамиздан Элдор Шомуродов ҳам йиғинга қўшилди.
Видеомизда Ўзбекистон ва Россия терма жамоаларининг машғулот жараёнлари қандай ўтганлигини билиб олишингиз, шунингдек, Элдор Шомуродов билан махсус интервюни томоша қилишингиз мумкин:
Карим Худойқулов, ЎзА