Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
“Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Етакчилар рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектни амалда қўллашга алоҳида эътибор қаратадилар.

