Ўзбекистон илк бор нуфузли IOI 2026 халқаро олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Ўзбекистон тарихда биринчи марта 38 Халқаро Информатика Олимпиадаси (IOI 2026)га мезбонлик қилмоқда. IOI — мактаб ўқувчилари орасидаги энг нуфузли дастурлаш мусобақаси бўлиб, у технологик гигантлар ва етакчи глобал илмий-тадқиқот муассасалари учун энг иқтидорли ёшларни саралаб олиш майдонидир.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мезбонлик қилаётган IOI -2026 тарихида энг кўп мамлакатларни рўйхатдан ўтиши юзасидан рекорд натижа қайд этди. 97 мамлакатдан 386 нафар иқтидорли ўқувчи рўйхатдан ўтди.
2025 йилги Боливия олимпиадасидан кумуш ва бронза медаллар билан қайтган Ўзбекистон терма жамоаси энди ўз уйида баҳслашади.
ЎзА