Ўзбекистон автосаноатини маҳаллийлаштиришда ёш олимларнинг илмий изланишлари (+видео)
Ўн йилда Ўзбекистон автомобилсозлиги бир ишлаб чиқарувчидан бешта заводгача кенгайиб, минглаб иш ўринлари яратди. Энди мақсад — рақобатбардош миллий маҳсулотлар ва кучли муҳандислик мактабини яратиш.
Бундан ўн йил аввал юртимиз автомобиль бозорида битта ишлаб чиқарувчи кенг фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда йирик брендлар билан ҳамкорликда 5 та автомобиль заводи ишлаб турибди. Соҳа атрофида янги кооперация занжирлари шаклланиб, 10 мингдан ортиқ ёшлар замонавий технологиялар асосида ишламоқда. 340 дан зиёд корхона уларга бутловчи қисмлар етказиб беряпти.
Шу билан бирга соҳа олдида рақобатбардош миллий маҳсулотлар яратиш бўйича катта вазифалар турибди. Бу борада замонавий муҳандислик мактаблари очилгани, ёш тадқиқотчилар ва муҳандислар шаклланаётгани, умуман, маҳаллий маҳсулотларни кенгайтириш ва якуний маҳсулот яратиш учун зарур интеллектуал салоҳият кенгаяётгани автомобилсозлик истиқболларини белгилаб беради. Зеро, эҳтиёт қисмлар бозорини тартибга солиш, маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш, сертификатлаш тизимини такомиллаштириш ва замонавий синов лабораторияларини ташкил этиш ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Мавзу доирасидаги видео-материални қуйида томоша қилинг.
Санжар Тошпўлатов,
Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев,
ЎзА