Ўзбек тилида ижтимоий-сиёсий лексемаларнинг компонент таҳлили
Адибахон Халилуллаевна ТЎРАХОЖАЕВА филология фанлари номзоди доцент Қўқон давлат педогогика институти Қўқон, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада лексик системани макро ва микросистемалар бутунлиги сифатида талқин қилишда оламнинг лисоний манзараси (ОЛМ), олам-одам-ном триадаси, лингвистик майдон каби тушунчаларнинг ўзаро муносабати баён этилган. “Ижтимоий-сиёсийлик” парадигмасига мансуб “йиғилиш” архисемали лексик-семантик гуруҳ лексемаларининг интеграл ва дифференциал белгилари компонент таҳлил асосида аниқланган.
Таянч сўзлар: архисема, сема, интеграл сема, дифференциал сема, йигилиш.