“Ўзагросуғурта” ходимлари “Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик акциясида иштирок этди
1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ўзагросуғурта” АЖ ходимлари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акциясида иштирок этди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади тиббий ва ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини мустаҳкамлаш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда инсонларни ихтиёрий қон топширишга чақириш орқали бемор болалар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшишдан иборат.
Шунингдек, акция жамиятда инсонпарварлик, саховат ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.
“Ўзагросуғурта” АЖ ходимларининг акциядаги иштироки ҳам бемор болалар саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёжи бўлган болалар учун қон захирасини тўлдириш, шунингдек, аҳоли ўртасида донорлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган.
Бундай ижтимоий аҳамиятга эга ташаббуслар жамиятда инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Компания келгусида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда хайрия ва ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этиш орқали мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни давом эттиради.

