Ўттиз беш йил эл ишончини қозониб
Қарши шаҳрида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари ташкил этилганининг 35 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, ижодкорлар, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда дастлаб «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарнинг босиб ўтган йўли ва бугунги фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг ушбу нашрларнинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
[gallery-32179]
- “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари мустақиллигимизнинг илк йилида биринчи бўлиб тўлиқ янгидан ташкил этилган нашр ҳисобланади, - дейди фахрий журналист Бўривой Норқобилов. – Шу маънода бу газеталарни мустақиллигимизнинг қалдирғоч нашрлари дейиш мумкин. Бугун “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари мамлакатимизнинг миллий медиа ва матбуот маконида ўзининг катта ва муҳим ўрнига эга оммавий ахборот воситалари сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Тадбирда бир гуруҳ фаол маънавий-маърифий соҳа вакиллари, ижодкорларга “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг 35 йиллиги” нишони тантанали равишда топширилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари