Остона: замонавий қиёфа ва миллий меъморчилик уйғунлиги
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона замонавий архитектураси, кенг кўчалари ва муҳташам иншоотлари билан Марказий Осиёнинг йирик маъмурий ҳамда иқтисодий марказларидан бири ҳисобланади.
Шаҳарда сўнгги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида замонавий турар жой мажмуалари, маданий-маърифий муассасалар, истироҳат масканлари ва муҳандислик инфратузилмаси янада такомиллаштирилди. Бу эса пойтахтнинг жозибадор қиёфасини намоён этиш баробарида аҳоли ва меҳмонлар учун қулай муҳит яратмоқда.
[gallery-30681]
Остонада миллий меъморчилик анъаналари ва замонавий қурилиш ечимлари уйғунлашган бўлиб, шаҳарнинг ўзига хос архитектураси сайёҳлар эътиборини тортади.
Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),ЎзА