Осиёнинг умидли боксчилари Тошкентда жам бўлди
Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси”да жойлашган Яккакурашлар аренасида бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари старт олди ва 16 май кунига қадар давом этади.
Мазкур мусобақада қитъамизнинг турли мамлакатларидан келган U15 ёш тоифасидаги 183 нафар чарм қўлқоп усталари қатнашаётган бўлса, U17 ёшдаги боксчилар баҳсида 340 нафар спортчи чемпионлик учун рингга кўтарилмоқда.
Бугун чемпионатнинг 17 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жангларида икки нафар спортчимиз баҳсларга киришади. Дастлаб, вазни -52 кг. бўлган Маржона Худайбердиева мўғулистонлик Анужин Мункхтур билан куч синашса, -48 кг. вазнда Камронбек Баҳодиров филиппинлик Раимер Соледадни синовдан ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА