Эркин курашчилар мамлакат кубогида беллашди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида эркин кураш бўйича U15 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги ўтказилди.
Мусобақанинг -38 кг. вазн тоифасида Отабек Тўхтамуродов финал жангида Ўктамжон Алимов устидан зафар қучди ва олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазндаги бронза медаллари Синдoр Илҳомов ва Исматилло Комилжоновга тегишли бўлди.
Шунингдек, вазни -44 кг. бўлган эркин курашчилар орасида Муҳаммадазиз Мирзаабдуллаев, Абдусамат Абдужалилов, Лазизбек Нозимжонов ва Дадабек Рўзиев ғолиб ва совриндорга айланди.
Кубок баҳсларида Аббос Эгамуродов -52 кг. вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди. Унга финалда таслим бўлган Аҳмадали Абдуллаев кумуш медалга сазовор бўлди. Аҳроржон Маматқулов ва Дилшод Топволдиев эса бронза медаль билан тақдирланди.
Дарвоқе, мусобақанинг илк кунида Исмоил Назиржонов ва Бобур Бобоназаров каби полвонлар ўз вазнида мамлакат кубоги ғолиби сифатида эътироф этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА