Дунё чавандозлари Тошкентда беллашмоқда
Пойтахтимиздаги замонавий от спорти мажмуаси — “Universal Horses Stable” майдонида от спортининг конкур баҳслари бўйича жаҳон кубоги финалининг 2-минтақавий саралаш босқичи қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлмоқда.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, бугунга қадар 2 тадан олтин ва бронза медалини қўлга киритди.
Жумладан, 125 см. баландликдаги тўсиқлар оша от сакратишда Алишеp Эркинов “Cool dancer” лақабли тулпорида, тўсиқ баландлиги 110 см. бўлган чавандозлар баҳсида эса Ашрафхон Ниғматов “Orange white” номли отида олтин медалга эга чиқди.

Шунингдек, ушбу йўналишларда Мирёқуб Исмоилов (“Just perfect D’Amerloo”) ва Ҳумоюн Абдуллаев (“United touch”) бронза медалга сазовор бўлди.
Бугун жаҳон кубогининг 2-минтақавий босқичи финалида CSI1*-W (130 см), CSI1*-W (160 см) йўналишлари бўйича баҳслар бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА