Омбудсман вакиллари тергов ҳибсхонасида ўрганиш олиб борди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар Омбудсмани) минақавий вакиллари 6-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ҳибсхонада сақланаётган махсус контингент, жумладан, вояга етмаган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари, мурожаатлари ҳамда мавжуд эҳтиёжлари ўрганилди.

Ҳибсхонада сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар, санитария-гигиена ҳолати ҳамда вояга етмаганлар учун ташкил этилган шароитлар кўздан кечирилди.
Ташриф якунида ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан тегишли фикр ва тавсиялар билдирилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА