Олой тоғ тизмасига фото қопқон ўрнатилди
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманидаги Олой тоғ тизмаси шимолий ён-бағрига фото қопқон ўрнатилди.
“Кабар” ахборот агентлиги маълумотига кўра, бундан кўзланган асосий мақсад ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, тур таркиби ва сонидаги ўзгариш ҳамда жониворлар ҳаракатини ўрганиш, шунингдек мавжуд табиий шароитни кузатишдир.
Қурилма ёрдамида инсон иштирокисиз ҳайвонни сурат ёки видеога олиш, жониворлар турмуши ўзига хослиги ҳақида қимматли илмий маълумотни тўплаш имкони яратилди.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатнинг тоғли ҳудудларига аввалроқ жойлаштирилган шундай ускуналар ёрдамида илвирс, архар, тоғ эчкиси каби ноёб ёввойи ҳайвонлар кузатиб келинмоқда.
А.Маматов, ЎзА