Оловлар Юрти – Озарбайжон (+видео)
Ўзбек ва озар халқларининг ўзаро дўстлик алоқалари чуқур тарихий илдизларга эга. Кўп асрлик маданий ва маънавий қадриятлар, анъаналар ва тарихнинг ўзаро уйғунлашувига таянади. Халқларимизнинг тарихи, маданияти ва дини умумий, маънавий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари муштарак.
Озарбайжон билан муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади ва бу ҳамкорлик кейинги йилларда жадал кенгайиб бораётир.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори, "Ўзбекистон 24" ва "Халқ сўзи" газеталари шарҳловчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар уюшмаси аъзоси, Шарофиддин Тўлагановнинг Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти маркази томонидан нашр этилган “Оловлар Юрти – Озарбайжон” деб номланган китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Китобда муаллиф Озарбайжонга амалга оширган сафарлари давомида олган тассуротлари билан ўртоқлашади. Шунингдек, Озарбайжон тарихи ва бугуни ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилган.
Тадбирда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси масъуллари, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти маркази, таниқли адабиётшунос ўзбек олимлари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этишди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/t6KAtOtIfnc?si=2Y8FUm2Sxgityqza" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (ЎзА)