Олма-Ота яқинидаги фалокат юзасидан авиакомпания ходими изоҳ берди
- Бизда илк бор бундай ҳолат рўй берди. Учувчимиз тажрибали эди, жамоада жуда қадрланарди, — дея қўшимча қилган Bek Air мутахассиси.
Bek Air авиакомпанияси вакили Олма-Ота яқинидаги самолёт ҳалокати билан боғлиқ воқеа юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги мухбири хабар берган.
- Воқеа билан боғлиқ техник сабаблар ҳақида ҳеч нима айта олмайман, чунки бу билан бошқа хизмат вакиллари шуғулланишади, дейди авиакомпания вакили Олма-Ота аэропортида журналистларнинг саволларига жавоб бераркан. – Бу мунтазам, ҳар куни амалга ошириладиган қатновлардан бири эди.
Унинг таъкидлашича, ҳозир авиакомпаниянинг Қозоғистон бўйича барча рейслари бекор қилинган, чипталар қайтиб олиняпти.
- Бизда илк бор бундай ҳолат рўй берди. Учувчимиз тажрибали эди, жамоада жуда қадрланарди, — дея қўшимча қилган Bek Air мутахассиси.
Олма-Отадан Нур-Султонга учиши лозим бўлган самолёт ўрнидан қўзғалиши билан радарлардан йўқолган. Салонда 95 йўловчи, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев фалокат натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва воқеанинг барча айбдорлари қаттиқ жазоланишини айтиб ўтди.