“Олимпия” жамоаси фиджитал футболда Ўзбекистон чемпиони
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт майдонида 11 та жамоа ақлий ва жисмоний баҳсларни қамраб олган фиджитал футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида куч синашди.
Анъанавий спорт ва рақамли технологиялар уйғунлигига асосланган фиджитал футбол мусобақалари давомида 11 та жамоанинг 88 нафар аъзоси яшил майдонда ва компьютер қаршисида кечган шиддатли баҳсларда ўз иқтидорини намойиш этишда.

Муросасиз ўтган ўйинлар натижасида “Олимпия” жамоаси барча рақибларидан устун эканлигини намойиш этиб, чемпионликни қўлга киритган бўлса, кумуш ва бронза медаллари “Чирчиқ Олимпия” ҳамда “Жиззах Ғаллакор” жамоаларига насиб этди.
Фиджитал спорт турларида янги истеъдодларни кашф этишга қаратилган биринчилик якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА