Нодирбек Абдусатторов “Total Chess World Championship Tour 2026”да қатнашмоқда
Бугун, 10 ноябрь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида янги форматдаги “Total Chess World Championship Tour 2026” мусобақаси бошланади.
Дунёнинг энг кучли 24 нафар шахматчиси қатнашаётган мазкур ўзига хос мусобақанинг илк босқичида иштирокчилар 9 та турдан иборат блиц баҳсларида куч синашади. Унинг натижаларига кўра гуруҳ босқичидаги тай-брек тартиби аниқланади.
Шундан сўнг, 11–15 ноябрь кунлари 24 нафар шахматчи 6 нафардан иборат 4 та гуруҳга бўлиниб, икки даврали айлана тизимда “Fast Classic” форматида баҳс олиб боради. Ҳар бир иштирокчи 10 та партия ўйнайди. Ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко тақдим этилади.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини маҳоратли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилади.

2026 йил ноябрь ойидаги ФИДE стандарт рейтингида дунёнинг 5-рақамли шахматчиси сифатида қайд этилган Абдусатторов Магнус Карлсен, Уэсли Со, Фабиано Каруана, Алиреза Фирузжа, Аржун Эригаиси, Праггнанандха каби гроссмейстерлар билан бир майдонда баҳс олиб боради.
Айтиш лозимки, мазкур мусобақа келгуси йили март ойида бошланиши режалаштирилган “Total Chess World Championship Tour” лойиҳасининг синов босқичи ҳисобланадики, иштирокчилар келгусида тур якунида “FIDE World Combined Champion” унвони учун кураш олиб бориш имконига эга бўлишади.
“Total Chess World Championship Tour 2026” мусобақаси 20 ноябрга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА