Назорат харидлари давомида 504 номдаги маҳсулот талабга жавоб бермаган
Рақобат қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда халқ истеъмоли товарларининг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат харидларини мунтазам ўтказмоқда.
2021–2025 йиллар ва 2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида республика бўйича 2 минг 615 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.
Текширувлар натижасида 504 номдаги маҳсулот белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланиб, улар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.
Йиллар кесимида:
2021 йил — 43 та;
2022 йил — 55 та;
2023 йил — 26 та;
2024 йил — 110 та;
2025 йил — 201 та;
2026 йилнинг 7 ойида — 69 та маҳсулот номувофиқ деб топилди.
Хусусан, 2026 йилда 522 номдаги маҳсулот экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 69 таси норматив-техник талабларга жавоб бермаган.
Мазкур маҳсулотларни савдо расталаридан қайтариб олиш ва қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун тегишли материаллар ваколатли давлат органларига юборилди.
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида назорат харидларини келгусида ҳам давом эттиради.
Н.Раҳмонова,
ЎзА