Иш билан бирга таълим олаётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар бериш тартиби қандай?
Қонунчилигимизга кўра, иш билан бирга таълим олаётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар беришнинг аниқ тартиби белгиланган. Иш берувчи бундай ходимларга ўқиш ва меҳнатни бирга олиб боришлари учун зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу борада қуйидагиларни маълум қилди:
– Кафолат ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётган ходимларга тақдим этилади. Агар ходим аввал ҳам шу даражадаги таълимни олган бўлса, бироқ иш берувчи уни ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки алоҳида келишув асосида қайта ўқишга юборган бўлса, унга ҳам ушбу имтиёзлар берилиши мумкин.
Ходим бир вақтнинг ўзида иккита таълим муассасасида таҳсил олаётган бўлса, кафолат ва компенсациялар фақат биттаси бўйича — ходим танлаган таълим ташкилоти учун берилади. Меҳнат кодексининг 383-моддасида назарда тутилган ўқув таътили ходимнинг иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Биринчи марта таълим олаётганда кафолатлар ва компенсациялар ходим тегишли даражадаги таълимни (масалан, бакалавриат ёки магистратура) биринчи марта олаётганда асосий иш жойидан берилади.
Иш берувчи йўлланмаси билан бўлса, агар ходим тегишли даражадаги таълимни аввал олган бўлса-да, лекин иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки алоҳида келишув асосида қайта ўқишга юборилган бўлса, унга ҳам бу имтиёзлар тақдим этилади. Ходим бир вақтнинг ўзида иккита таълим ташкилотида ўқиса, кафолат ва компенсациялар ходимнинг танловига кўра фақат битта ўқув юрти бўйича берилади.
Ишни таълим билан бирга олиб бораётган ходимларга қуйидаги имтиёзлар кафолатланади.
Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи шаклда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиялари, давлат имтиҳонларини топшириш ва диплом лойиҳасини ҳимоя қилиш даврида ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча ўқув таътиллари берилади.
Имтиҳонлар ва диплом иши даврида ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳафтасини қисқартириш ёки ишдан озод этиш кунлари тақдим этилади.
Сиртқи таълимда ўқийдиган ходимларга йилига бир марта лаборатория-имтиҳон сессиясига бориб-келиши, шунингдек, давлат аттестациясидан ўтиши учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориш ва қайтиш йўлкира ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори иш берувчи томонидан тўлаб берилади.
Ходимларга навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари уларнинг ўқув таътилларидан фойдаланганидан қатъи назар берилади ва иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра ушбу таътилларни имтиҳонлар ёки сессиялар даврига тўғрилаб бериши мумкин.
Гулноза Бобоева, ЎзА