Навоийда спорт мактаблари фаолиятининг янги тизими тақдим этилди
Навоий шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишга қаратилган қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Тадбирда Спорт вазирлиги, Навоий вилояти спорт бошқармаси масъуллари, ҳудудлардаги спорт мактаблари директорлари, тренер-селексионерлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
[gallery-30740]
Тақдимотда спорт мактаблари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш, директорларнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда тренер-селексионерлар зиммасига юклатилган вазифалар, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари ва рағбатлантириш механизмлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5XSPi4f_C7Q?si=su8vbazs5jlaBQFA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Сирож Аслонов(сурат,видео),ЎзА