“Навбаҳор” аъзоси энг қиммат футболчилар рўйхатида
Дунёга машҳур молиявий спорт нашри – “Transfermarkt” портали футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатида тўп сураётган футболчиларнинг янгиланган баҳоларини эълон қилди.
Рўйхатда Қаршининг “Насаф” клуби дарвозабони, миллий терма жамоамиз аъзоси Абдувоҳид Неъматов энг юқори ўринда қайд этилди. 25 ёшли “голкипер”нинг трансфер қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Иккинчи ўриндан Акмал Мозговой жой олиб, унинг қиймати 100 минг еврога ошиб, 1,4 миллион еврога етди. Учинчи поғонани Ҳожиакбар Алижонов эгаллади, унинг бозор нархи ҳам 100 минг еврога кўтарилиб, 1,3 миллион еврони ташкил қилди.
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Русланбек Жиянов ҳам ўнталик рўйхатнинг тўққизинчиси бўлди. “Лочинлар” вакилининг трансфер қиймати 800 минг еврога баҳоланган.
Таснифга кўра, Суперлиганинг энг қиммат 10 нафар футболчиси қуйидагича кўриниш олди:
1. Абдувоҳид Неъматов («Насаф») — 1,5 миллион евро;
2. Акмал Мозговой («Пахтакор») — 1,4 миллион евро;
3. Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор») — 1,3 миллион евро;
4. Шерзод Насруллаев («Пахтакор») — 1,2 миллион евро;
5. Люпчо Дориев («Сўғдиёна») — 1,2 миллион евро;
6. Ҳожимат Эркинов («Пахтакор») — 1 миллион евро;
7. Жамшид Искандеров («Нефтчи») — 1 миллион евро;
8. Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор») — 900 минг евро;
9. Руслан Жиянов («Навбаҳор») — 800 минг евро;
10. Аброрбек Исмоилов («Нефтчи») — 800 минг евро.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА