«Насаф» ОЧЛ-2 мусобақасида муҳим ғалабани қўлга киритди
Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Насаф» ва «Ал-Холидия» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионида ўтган баҳсда «Насаф» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 51-дақиқада Аббос Ғуломов киритди. Ушбу ғалабадан сўнг «Насаф» жамоасининг «А» гуруҳидаги очколари 7 тага етди.
Энди «Насаф» гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 9 декабрь куни сафарда БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА