Наманганда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг сайёр қабули ташкил этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 95-мактабда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бошчилигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ мулоқотда вилоятдаги таълим муассасалари ходимлари, ота-оналар ва тадбиркорлар иштирок этиб, таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда мурожаатларини билдирдилар.
[gallery-30075]
Сайёр қабул давомида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат ва оилавий мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, таълим муассасаларида қўшимча ўқув биноларини қуриш ва уларни замонавий жиҳозлаш, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, педагогларнинг меҳнат муносабатлари, ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва касбий фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий раҳбарлар иштирокида жойида ўрганилиб, улар юзасидан амалий ечимлар белгиланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА