Наманган ёшлари “Ташаббуслар марафони”да фаол иштирок этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ёшлар ойлиги” доирасида республика бўйлаб ўтказилаётган “Ташаббуслар марафони” Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбонида ташкил этилди.
Тадбирда вилоятнинг фаол ва ташаббускор ёшлари иштирок этиб, улар учун яратилаётган имкониятлар, истиқболли лойиҳалар ҳамда замонавий йўналишлар тақдим этилди.
[gallery-30077]
Марафон давомида ахборот технологиялари, стартаплар, тадбиркорлик, китобхонлик, креатив индустрия ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар намойиш қилинди. Ёшлар ўз ғоя ва ташаббусларини тақдим этиш, тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлди.
Шу куни Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остида гала-концерт ташкил этилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, ёшларни қутладилар.
Тадбирда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ва лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА