Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида ЮНЕСКО ва ICESCO шафелигида III Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтмоқда.
Нуфузли тадбирда 80 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан 230 нафардан зиёд вакил иштирок этмоқда. Улар орасида маданият соҳаси раҳбарлари, олимлар, санъат арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари бор.
[gallery-30076]
Анжуман мақом санъатини асраш ва тарғиб этиш, миллий мусиқий меросни кенг оммалаштириш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тадбир доирасида “Шарқ мақомининг янги тенденциялари: анъана ва инновация ўртасидаги боғлиқлик” мавзусида халқаро конференция ва илмий-амалий форумлар ўтказилмоқда. Уларда мақом санъатининг тарихи, бугунги тараққиёти ва келажак истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА