Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида янги раҳбар иш бошлади
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Аброржон Алижонов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У вилоят тиббиёти жамоатчилигига янги раҳбар сифатида расман таништирилди.
Янги тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА