Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Мазкур Маъмурий регламентлар Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўрсатилади.
Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномани топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс томонидан бевосита ёхуд ўз вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали амалга оширилади.