“Музлаган соат”: эртаклар оламига саёҳат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси ёзги таътил кунларида ёш томошабинлар учун “Музлаган соат” номли замонавий мусиқий эртак-спектаклни намойиш этди.
[gallery-29766]
Муаллиф ва режиссёр С. Маманазаров томонидан саҳналаштирилган саҳна асари болажонларга қувончли онлар ва унутилмас таассуротлар улашди.
Спектакль давомида актёрларнинг ижроси, қаҳрамонлар образлари ҳамда мусиқий безаклар томошабинларни эртаклар оламига етаклади.
Умид Обиджонов (сурат), ЎзА