“Мақомни ёшлар қалбига сингдириб боришимиз керак” – Юлдуз Усмонова (+видео)
Санъат, илм ва маънавиятга ошуфталик инсонни камолотга етаклайди. Буни чуқур англаган ҳолда давлатимиз раҳбари айни соҳа ривожида самарали меҳнат қилиб, элга манзур бўлган санъат ва адабиёт намояндаларини муносиб рағбатлантирди.
Жумладан, маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросимида давлатимиз раҳбари мақом санъатининг ўрни, уни ривожлантиришнинг аҳамияти хусусида тўхталиб, муҳим вазифаларни белгилаб берди.
– Ҳамкасбларимиз лойиқ кўрилган бугунги мукофотлар, халққа, давлатга, санъатга, яъни устозларимиз қолдирган гўзал санъатимиз ривожига ҳисса бўлиб қўшилсин, – деди Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Юлдуз Усмонова. – Президентимиз мақом санъатини ривожлантириш йўлида муҳим вазифаларни берди санъат аҳлига. Дарҳақиқат, тўй тадбирларида мақом куй-қўшиқларини қанча кўп тарғиб қилиб борсак, ёшларимиз қалби, қулоғига сингиб боради. Бошида ёшлар эшитгиси келмас, бора-бора маънавий жиҳатини англай боради. Илоҳим ҳамкасбларимиз олган мукофотлар янада жўшқин ижодга ундасин. Аслида халқимизга бизнинг унвон эмас, ижодимиз керак. Шу боис халққа хизмат қилиш учун курашиш, ҳаракат қилишимиз лозим.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cC3LkAF1HOA" title="“Maqomni yoshlar qalbiga singdirib borishimiz kerak” – Yulduz Usmonova" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ, Ёқубжон МЕЛИБОЕВ, ЎзА