Мустақиллик йилларидаги халқчил ислоҳотлар амалда ўз самарасини бераётгани эътироф этилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғояси асосида истиқлолимизнинг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда Ҳарбий прокуратура органлари ходимлари, фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қ.Исроилов Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва халқчил ислоҳотлар амалда ўз самарасини бераётганини таъкидлади.
Ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Ҳарбий прокуратура органлари фаолияти ҳам такомиллашиб бормоқда.

Тадбирда Президентимизнинг тегишли фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони, шунингдек, Бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори буйруқлари билан тақдирланган бир гуруҳ фахрийлар ва ходимларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Якунда узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар ўзлари босиб ўтган қийинчиликлар ва сўнгги йилларда тизимда амалга оширилган туб ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар, яратилган шароитлар ҳамда уларнинг қадрига етиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.
Н.Абдураимова, ЎзА