Мукофот бу — масъулият! (+видео)
Юксак мукофотлар инсонни хотиржамликка эмас, балки янги масъулиятларга чорлайди. Депутатлар Сапаргул Ўтемуротова ва Фарҳод Зайниев бу борада ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ҳар қандай мукофот инсоннинг қилган меҳнатига берилган баҳогина эмас, балки ундан келажакда янада улкан ютуқлар ва фидойилик кутишларидан далолат беради.
Мукофот — тўхташ нуқтаси эмас. Аксинча, у янада катта мақсадлар сари интилиш, янги ташаббусларни амалга ошириш ва ўз атрофидаги инсонларга кўпроқ имконият яратиш учун рағбатдир. Чунки ҳақиқий эътироф инсонни хотиржамликка эмас, янада катта масъулиятга чорлайди.
Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА