Ҳиндистон Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди 29-30 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тизимли сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни кучайтириш, шунингдек, савдо, энергетика, кимё, геология, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда машинасозлик тармоқларида аниқ кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари илгари сурилди.

Бундан ташқари, томонлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Зиёдулла Жонибеков, ЎзА мухбири.
Мадина Нурман олган суратлар.