Муаммоли кредитлар ҳажми 25 трлн сўмдан ошди (+видео)
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели 659 трлн сўмни ташкил қилди. Бу йил бошидан бери жами кредитлаш ҳажми қарийб 55 трлн сўмга ёки 9,1%га ошганини билдиради.
Шу даврда муаммоли кредитлар (НПЛ) ҳажми 18,1 трлн сўмдан 25,0 трлн сўмга етган. Натижада банк тизими бўйича НПЛ даражаси 3,0%дан 3,8%га кўтарилган.
Яъни муаммоли кредитлар йил бошидан 38,7%га ошиб, жами кредит портфелига нисбатан тўрт баравардан тезроқ ўсган. Сентябр ойининг ўзида муаммоли кредитлар 1,0 трлн сўмга кўпайган.
Давлат улуши мавжуд банкларда муаммоли кредитлар йил бошидан 12,8 трлн сўмдан 16,9 трлн сўмгача ошган ва НПЛ даражаси 3,2%дан 4,0%га кўтарилган.
Хусусий ва бошқа банкларда эса муаммоли кредитлар ҳажми 5,2 трлн сўмдан 8,1 трлн сўмга етган ҳамда НПЛ даражаси 2,6%дан 3,5%гача ошган.
М.Турдалиева, И.Исматов. ЎзА