Иқтисодиётимизнинг қон томирлари: Навоий кон-металлургия комбинати (+видео)
“Иқтисодиётимизнинг қон томирлари” лойиҳасининг илк сони — Ўзбекистон иқтисодиётининг энг йирик саноат активи, давлат бюджетининг асосий донори ҳамда макроиқтисодий барқарорликнинг таянч устуни ҳисобланган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ фаолиятига бағишланади.
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (НКМК) Ўзбекистон иқтисодиётининг энг йирик саноат флагмани ва давлат бюджетига энг кўп даромад келтирувчи стратегик таянчидир. Комбинат дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи тўртта компания қаторига киради ва мамлакатнинг олтин-валюта захираларини шакллантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади.
Бугунги кунда НКМКда 47 минг киши ишлайди, завод республикадаги энг йирик солиқ тўловчи ва энг йирик иш берувчилардан бири ҳисобланади. Комбинат томонидан ишлаб чиқариладиган “999,9” пробали олтин қуймалари халқаро қимматбаҳо металлар биржаларида Ўзбекистоннинг сифат белгиси сифатида тан олинган.
ЎзА