Мўйноқда янги боғча фойдаланишга топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Қизил жар” овул фуқаролар йиғини ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Бу янги боғча қурилиши, аввало, ҳудуддаги болалар учун муносиб шароит яратгани билан аҳамиятли бўлди. Чунки “Қизилжар” овулида илгари мактабгача таълим ташкилоти бўлмаган. Эндиликда замонавий боғча ўз бағрига 90 нафар тарбияланувчини қабул қилиб, 30 нафарга яқин ходимнинг бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган ушбу боғча маҳалла аҳли учун катта байрам совғаси бўлди.

Тантанали тадбирда туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари янги боғчанинг имкониятлари, яратилган шароитлар билан танишишди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири