Миср Саудия Арабистонига ҳарбий ёрдам кўрсатади
Миср парламенти мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисига Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлаш учун зарур чораларни кўришга ваколат беришни маъқуллади.
Вакиллар палатаси президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисига Саудия Арабистони Қироллигини қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам бериш учун зарур чораларни кўришга ваколат беришга якуний розилик берди, дейилади баёнотда.
Бу ерда гап мудофаа ёрдамини кўрсатиш ҳақида кетмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА