Миллий гвардия ходимлари “Заковат”да беллашди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия ҳамда “Заковат” клуби ҳамкорлигида Миллий гвардия бўлинмалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида “Заковат” беллашуви бўлиб ўтди.
51 та жамоа иштирок этган муросасиз беллашув якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
Жумладан, 1-ўринни “Фаворит” жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин “Янги Ўзбекистон” жамоасига, 3-ўрин “Аура” жамоасига насиб қилди.

Ғолиблар диплом, эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мусобақада 1-ўринни эгаллаган “Фаворит” жамоасига махсус кубок топширилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА