Мерганлар Фарғонада жам бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида камондан отиш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди.
Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафардан зиёд маҳоратли спортчи ғолиблик ва совринли ўринлар учун баҳс олиб бораётир.
[gallery-31488]
Марғилон шаҳридаги “Атласчи” ўйингоҳида ташкил этилган беллашувларда иштирокчилар аниқлик, маҳорат ва тажрибаларини намоён этмоқда.
Мерганлик баҳслари 19 сентябрга қадар давом этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА