Осиё паралимпия қўмитаси ижрочи директори Ўзбекистонда
Мамлакатимизда жаҳондаги паралимпия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, пара спорт соҳасидаги дунёдаги илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда инклюзив спорт йўналишидаги алоқаларни янада кенгайтириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Осиё паралимпия қўмитаси (APC) бош ижрочи директори Тарек Суеий билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Р.Маткаримов ўртасида ўтказилган учрашув жараёнида мазкур йўналишдаги ишлар таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда матонатли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, пара спорт йўналишлари бўйича зарур инфратузилмани яратиш, адаптив жисмоний тарбия ва пара спортда амалга оширилаётган ишлар ҳамда спортчилар учун яратилган шароитлар кўриб чиқилиб, ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари бўйича таклифлар билдирилди.

Университетнинг паралимпия спорти, инклюзив спорт ва адаптив жисмоний тарбия йўналишларидаги фаолияти билан танишилиб, ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Т.Рўзиев, ЎзА