Ўзбекистон бокс терма жамоалари Осиё ўйинларига шай: таркиблар эълон қилинди
Японияда ўтадиган ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси 11 нафар спортчи билан медаллар учун кураш олиб боради. Делегация таркибидан 6 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи жой олди.
Эркаклар терма жамоасига Тўлқин Қиличев бошчилик қилади. Жамоа Осиё ўйинлари олдидан 2–16-сентябрь кунлари Япониянинг Нисио шаҳрида ташкил этилган халқаро қўшма йиғинда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказди.
Эркаклар терма жамоаси:
55 кг — Самандар Олимов
60 кг — Абдумалик Халоков
70 кг — Шавкатжон Болтаев
80 кг — Фазлиддин Эркинбоев
90 кг — Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг — Жаҳонгир Зокиров
Бош мураббий — Тўлқин Қиличев. Мураббийлар штабидан Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов ва Шерзодбек Аҳмаджонов ўрин олган.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Элшод Расулов бошчилигида мусобақада қатнашади.
Аёллар терма жамоаси:
-51 кг — Феруза Казакова
-54 кг — Нигина Ўктамова
-60 кг — Ситора Турдибекова
-65 кг — Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг — Азиза Зокирова
Аёллар жамоаси мураббийлар штабида Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Таджибоев ва Азим Худайқулов фаолият олиб боради.
Делегация раҳбари вазифасини Миршоҳид Тиллабоев бажаради. Комилжон Расулов шифокор, Хесус Алберто эса физиотерапевт сифатида терма жамоа билан бирга бўлади.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport